Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман реабилитация марказларига монеликсиз кириши мумкин

UzDaily · 17.04.2019 · 00:39 · 255 views
Inson huquqlari bo'yicha ombudsman reabilitatsiya markazlariga moneliksiz kirishi mumkin

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (313-сон, 14.04.2019 й.)

Қонунчиликка мувофиқ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.

Киритилган қўшимчаларга кўра Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ҳам реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, реабилитация маркази бу муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасасидир.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.  

UzDaily · 👁 255 views · 17.04.2019 · 00:39