Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди

Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йил 15-17-май кунлари АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда икки томонлама бўлажак тадбирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг