3-5-март кунлари Абдулазиз Камилов Қатарда бўлади
img/people/akamilov16.jpg

3-5-март кунлари Абдулазиз Камилов Қатарда бўлади

2019-йилнинг 3-5-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан Қатар Давлатида бўлади.

Келишувга мувофиқ, Доҳа шаҳрида Ўзбекистон-Қатар музокаралари бўлиб ўтади, унда икки томонлама муносабатларнинг қатор масалалари, ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинади.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг