Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Хитойлик инвесторлар билан инфратузилма, имтиёзлар ва МИЗдаги муаммоли жиҳатларни ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинди

Хитойлик инвесторлар билан инфратузилма, имтиёзлар ва МИЗдаги муаммоли жиҳатларни ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинди

Хитойлик инвесторлар билан инфратузилма, имтиёзлар ва МИЗдаги муаммоли жиҳатларни ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов мамлакат ҳудудида Хитой компаниялари иштирокида ташкил этилган ва фаолият юритаётган махсус индустриал зоналар (МИЗ) дирекциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Mingyuan Silu (Tianjin) Industry Co. Ltd., Da Shun Group, Anhui Huayan Group, Wenzhou Jinsheng Trading Co. Ltd. ҳамда Sinoma Tech компаниялари вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида мазкур компаниялар иштирокида МИЗ ҳудудларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати, инфратузилмани ривожлантириш масалалари, амалдаги солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш, шунингдек фаолият жараёнида юзага келаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, МИЗ ҳудудларига муҳандислик тармоқларини олиб кириш, электр узатиш линиялари ва газ қувурларини кўчириш, ички ҳамда кириш автомобиль йўлларини қуриш, шунингдек юқори кучланишли подстанция барпо этиш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида хитойлик инвесторлар томонидан билдирилган барча масала ва таклифлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, уларни босқичма-босқич ва ўз вақтида ҳал этишга қаратилган аниқ амалий ечимлар таклиф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР