Вашингтонда АҚШ Конгресс кутубхонаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Вашингтонда АҚШ Конгресс кутубхонаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вашингтонга амалга оширилган хизмат ташрифи доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова Либрарй оф Сонгресс — АҚШ Конгресси кутубхонасига ташриф буюрди.
Делегация учун Ўзбекистонга оид коллекциялар бўйича махсус экскурция ташкил этилди. Мазкур ташриф халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатимиз маданий ва адабий меросининг глобал майдондаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган изчил ишларнинг таркибий қисми бўлди.
Экскурцияни Яқин Шарқ ва Африка бўлими раҳбари Жоан Уикс олиб борди. Делегация Ўзбекистон тарихи ва интеллектуал анъаналарини акс эттирувчи ноёб қўлёзмалар, босма нашрлар ҳамда архив материаллари билан танишди. Шунингдек, кутубхона фондларини каталоглаштириш тамойиллари ва сақлаш стандартлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Ташриф якунида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, рақамлаштириш ташаббусларини илгари суриш ҳамда илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.