Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Тошкент вилояти ҳокими Хитой компанияси билан чиқиндиларни қайта ишлаш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент вилояти ҳокими Хитой компанияси билан чиқиндиларни қайта ишлаш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент вилояти ҳокими Хитой компанияси билан чиқиндиларни қайта ишлаш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Хитой Халқ Республикасида чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида муваффақиятга эришиб келаётган “Shanxay Taysin” атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инжиниринг компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашув аввалида ҳар икки томон Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ўзаро савдо алоқалари, иқтисодий ва инвестисиявий ҳамкорлик борасида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар бўйича фикр алмашди.

Хорижлик инвесторлар Ўзбекистондаги барқарор иқтисодий муҳит ва инвесторларга берилаётган қулай шароит ва имтиёзларни юқори баҳолаб, Тошкент вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш, яроқсиз ёғларни фойдали хомашёга айлантириш, канализация сувларини тозалаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йўналишларида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш таклифини билдирди.

Вилоят ҳокими ўз навбатида, экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ҳудуд ривожланишининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликка ҳамиша очиқ эканини маълум қилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари канализация ва турли корхоналардан чиқадиган иккиламчи сувларни ҳамда қурилиш соҳасидаги чиқиндиларни қайта ишлаш, ошхона ва ресторанлардаги яроқсиз ёғларни фойдали маҳсулотга айлантириш лойиҳаларига қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар мазкур истиқболли лойиҳаларни биргаликда кўриб чиқиш, уларнинг техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорликнинг амалий томонларини яна муҳокама қилишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР