“Тошкент” Республика фонд биржасида савдо ҳажми 9 ойда тўрт баравар ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунига кўра, “Тошкент” Республика фонд биржасидаги жами савдо ҳажми 14 трлн сўмни (1,09 миллиард доллар) ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баравар кўп бўлиб, ўсиш 10,39 трлн сўмни ташкил этди.
Тузилган битимларнинг сони 328 375 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан нисбатан 68 285 тага ёки 17,21 фоизга камайди.
Давр якунларига кўра, UCI индекси 7,01 фоизга ошиб, 701,05 пункт даражасида ёпилди. Акцияларнинг бозор капиталлашуви 25,51 трлн сўмга ёки 11 фоизга ошиб, 267,93 трлн сўм (22,20 млрд доллар)ни ташкил этди
9 ой якуни бўйича Биржанинг биржа котировкалаш варағида 93 та акция эмитентининг 135 та инструментлари киритилган.