Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Тўқимачилик альянси: Тошкент ва Минск қўшма жун мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Тўқимачилик альянси: Тошкент ва Минск қўшма жун мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Тўқимачилик альянси: Тошкент ва Минск қўшма жун мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Беларусь Республикасига амалга оширилган ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов «Беллегпром» концерни раиси Надежда Лазаревич ҳамда «Камволь» ОАЖ бош директори Татьяна Лугина билан учрашув ўтказди.

«Камволь» ОАЖ тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик корхоналардан бири бўлиб, ип-калава ишлаб чиқаришдан тортиб тайёр мато тайёрлашгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга. Корхона ўз маҳсулотларини Европа ва МДҲ давлатларига экспорт қилиб келмоқда.

Учрашув давомида тўқимачилик саноатида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, жунни чуқур қайта ишлаш, қўшма кооперация асосида жундан тайёр ип-калава ва мато ишлаб чиқариш, шунингдек, тайёр маҳсулотларни Ўзбекистонга етказиб бериш йўналишлари кўриб чиқилди.

Музокаралар давомида Беларусь матоларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда махсус иш кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма лойиҳа асосида 500 та иш ўрнига эга йирик тикувчилик фабрикасини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ушбу фабрикада давлат буюртмалари асосида махсус иш кийимлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Томонлар мазкур ташаббуслар икки давлат ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ва тўқимачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР