Валюта курслари 19/06/2025
$1 – 12618.63
UZS – -0.39%
€1 – 14516.47
UZS – -0.85%
₽1 – 160.83
UZS – -0.2%
Қидириш
Ўзбекистон 12/05/2025 Стратегик ислоҳотлар агентлигида Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Стратегик ислоҳотлар агентлигида Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ислоҳотлар агентлигида Агентлик директори Баходир Рахматов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Тойво Клаар билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек Европа Иттифоқи делегациясининг лойиҳа менежери Элбек Хўжаев ҳамда атташе Яна Курписа иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштиришга қаратилган "Мамлакат платформаси" ташаббусининг жорий ҳолати ва истиқболдаги режаларини муҳокама қилдилар. Платформа самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини такомиллаштириш борасидаги таклифлар алоҳида кўриб чиқилди.

Шунингдек Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган "Марказий Осиё келажаги – 2050" мавзусидаги минтақавий форсайт-семинари бўйича фикр алмашилди. Европа Иттифоқи делегацияси ушбу семинарда ҳамкор ташкилот сифатида иштирок этиш, Марказий Осиё давлатларидан делегатлар иштирокини молиялаштириш, шунингдек, халқаро модератор тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Семинарнинг асосий мақсади – Марказий Осиё минтақасида узоқ муддатли ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиш, савдо, энергетика, экология ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг