Россия-ўзбек жамоаси остеосаркома ташхиси қўйилган қизалоққа ноёб сўзиладиган эндопротезни муваффақиятли ўрнатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Россия шифокорлари жуда мураккаб жарроҳлик амалиёти — Россияда ишлаб чиқарилган ноёб сўзиладиган эндопротезни ўрнатиш операциясини муваффақиятли амалга оширишди.
Эндопротезлаш амалиёти 13 ёшли, сон суяги дистал бўлими остеосаркомаси ташхиси қўйилган қизалоққа ўтказилди. Мутахассислар жамоасига Ўзбекистон Республикаси Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Жамиля Полатова раҳбарлик қилди. Унга қўшилиб, таянч-ҳаракат тизими патологияси бўлими мудири Александр Савкин ҳам операцияда иштирок этди. Шунингдек, Самара давлат тиббиёт университети Бионика ва шахсий тиббиёт илмий-тадқиқот институти директори, онколог шифокор, тиббиёт фанлари доктори Андрей Николаенко ҳамда Н.Н. Блохин номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази онкология бўйича етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Аслан Дзампаев илмий ва клиник қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкентга ташриф буюришди.
Ўтказилган операция натижасида беморнинг оёғини сақлаб қолиш имкони яратилди, бу эса ҳам функционал, ҳам психологик жиҳатдан жуда муҳим аҳамиятга эга.
«Маҳаллий сўзиладиган, инвазив бўлмаган эндопротезлардан фойдаланган ҳолда органни сақлаб қолувчи операцияларни амалга ошириш имкони — Ўзбекистон болалар онкоортопедияси тизими учун катта ютуқдир. Биз наfaqat оёқни сақлаб қоляпмиз, балки болаларга фаол ва тўлиқ ҳаёт кечириш учун умид берамиз», — деб таъкидлади Жамиля Полатова.
Таъкидлаш жоизки, ушбу эндопротезлар Самара давлат тиббиёт университетининг серияли ишлаб чиқариш марказида ишлаб чиқарилмоқда.
Магнитли механизмга эга маҳаллий сўзиладиган эндопротезларни яратиш ва клиник амалиётга жорий этиш лойиҳасини Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко шахсан назорат қилмоқда.