Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Рақамли технологиялар вазири АҚШнинг етакчи компаниялари билан учрашув ўтказди

Рақамли технологиялар вазири АҚШнинг етакчи компаниялари билан учрашув ўтказди

Рақамли технологиялар вазири АҚШнинг етакчи компаниялари билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳридаги Ҳятт Регенсй Ташкент меҳмонхонасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг АҚШ Савдо палатаси (U.S. Chamber of Commerce) ташаббуси билан мамлакатимизга ташриф буюрган америка компаниялари делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда АҚШнинг етакчи технологик ва инновацион компаниялари — Apple, Amazon Project Kuiper, Mastercard, Meta, Plug & Play Tech Center, Illumina ҳамда қатор бошқа йирик компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Мулоқот чоғида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, сунъий интеллектни давлат бошқаруви ва бизнес жараёнларига жорий этиш, стартаплар ва инновацион экотизимни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, АТ-таълим ва рақамли инфратузилмани такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, америкалик компания вакиллари Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мамлакатдаги инвестиция муҳити ва янги имкониятларга катта қизиқиш билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда рақамли технологиялар, стартаплар ва ахборот хавфсизлиги йўналишларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг