Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Қонунчилик палатаси спикери Oятуллоҳ Хоманаий вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Тошкентдаги Эрон элчихонасига ташриф буюриб, Эроннинг олий раҳбари Oятуллоҳ Али Хоманаий вафоти муносабати билан очилган таъзия китобига имзо чекди. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси хабар қилди.
Ташриф давомида Исмоилов Ўзбекистон давлати ва халқи номидан чуқур таъзия билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон давлат оммавий ахборот воситалари 28 февраль куни мамлакат олий раҳбарининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.