Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади

Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади

Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, пенсия ва ғазначилик фаолиятига замонавий хизматларни жорий этишнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

ғазначилик ва пенсия таъминоти тизимларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали ҳудудларда ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш;

фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ электрон ва проактив шаклга ўтказишга эришиш.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан ғазначилик тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига Рақамли ғазна тизими жорий этилади.

2026 йил 1 декабрдан пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:

фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади;

пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг