Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари учрашув ўтказдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Етакчилар Ўзбекистон ­– Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдони кўпайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар ва самарали ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг