Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сербия Республикасининг Халқаро иқтисодий ҳамкорлик вазири Ненад Попович билан учрашди.
Суҳбат давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Айниқса, саноат кооперацияси, фармацевтика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.