Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 22/05/2025 Ўзбекистон ва Жанубий Корея меҳнат инспекцияси соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея меҳнат инспекцияси соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Жанубий Кореянинг Меҳнат ва бандлик соҳасида катта тажрибага эга ташкилотлари — Корея Меҳнат ва бандлик вазирлиги, Корея Меҳнат ва бандлик хизмати (KLES), Корея Меҳнат институти (KLI), шунингдек, Ёнсе, Вонкванг ва Эва университетлари профессорларидан иборат делегация иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева томонидан Ўзбекистонда Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик лойиҳалари, хусусан, Корея тажрибаси асосида меҳнат инспекторларини босқичма-босқич ўқитиш тизимини жорий этиш бўйича берилган тавсиялар юқори баҳоланди.

Мазкур учрашув Ўзбекистон–Корея меҳнат инспекцияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инспекторлар салоҳиятини ошириш ва тажриба алмашувини кучайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг