Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенат Раиси Танзила Нарбаева Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Демия Зухейр Ҳаддод билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги дўстона, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди.

Мулоқот давомида парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, Иордания парламенти мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда ҳам Олий Мажлис давлат ва жамият тараққиётига қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда ва қонунчилик жиҳатдан таъминлашда фаол иштирок этиб келмоқда. Шу муносабат билан парламентлар ўртасида мулоқотни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва бошқа соҳаларда тажриба алмашишдан манфаатдорлик билдирилди.

Шунингдек, 2026 йил 3–7 февраль кунлари Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги парламенти Мажлиси ал-Аъян раиси Файсал Акиф Мисқал Ал-Файез бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Иордания парламенти Сенати ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш режалаштирилгани қайд этилди.

Икки давлат ўртасидаги тиббиёт, хусусан рақамли тиббиётни ривожлантириш, олий таълим, технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда  Иордания ва Ўзбекистон биринчи бизнес-форумини ташкил этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР