Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида Илҳом Алиев Ўзбекистон етакчисига Маслаҳат учрашувида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, қардош Озарбайжон Президенти ва халқини жорий йил 8 октябрь куни нишонланган Ғалабанинг беш йиллиги билан самимий табриклади.

Ўзбекистон Президентининг шу йил июль ойида Озарбайжонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Барча даражаларда самарали алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди. Автомобилсозлик, энергетика, туризм ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳалар фаол паллага кирган.

Етакчилар бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг