Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" халқаро форуми доирасида Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янгни қабул қилди.

Учрашув аввалида вице-президент Инмин Янг давлатимиз раҳбарига ОТБ раҳбари Масато Канданинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда ҳамкорликда юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунда "яшил" энергетика, транспорт, рақамли трансформация, таълим ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар портфели 14 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Мамлакатимиз етакчиси ОТБ билан инфратузилма, давлат-хусусий шериклик, бизнес, ижтимоий соҳа ва капитал бозорини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ўз ичига олган кенг кўламли стратегик шериклик дастурини тайёрлаш муҳимлигини қайд этди.

Камбағалликка қарши курашиш, муҳим минералларни қайта ишлаш, бюджетни қўллаб-қувватлаш, қўшма инвестиция платформасини яратиш бўйича лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, банк Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР