Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Ўзбекистон маҳсулотларини Беларусь бозорига олиб кириш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон маҳсулотларини Беларусь бозорига олиб кириш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон маҳсулотларини Беларусь бозорига олиб кириш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Беларусь Республикасига амалга оширилган ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Беларусь Республикаси Давлат божхона қўмитаси қошида фаолият юритувчи йирик логистика компанияси — «Белтаможсервис» билан Ўзбекистон маҳсулотларини Беларусь бозорига олиб кириш ва логистика масалалари муҳокама қилинди.

Компания 25 йилдан бери логистика ва божхона хизматлари соҳасида ишлаб келмоқда. Бугунги кунда «Белтаможсервис» мамлакат бўйлаб 1 миллион квадрат метрга яқин омбор ва логистика майдонларига эга.

Шунингдек, компаниянинг 8 та филиали, 60 та савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд. Корхонада 3,5 минг нафарга яқин ходим фаолият юритади, автотранспорт парки ва совутқичли омборлар ҳам бор.

Учрашув давомида компания бош директори Дмитрий Ковалёнок билан Ўзбекистон маҳсулотларини Беларусь бозорига киритишда ҳамкорлик қилиш, экспортёрлар учун логистика ва божхона жараёнларини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон экспортёрларига Беларусь бозорига кириш, шартномалар тузиш ва логистика масалалари бўйича амалий кўмак кўрсатиш, шунингдек импорт ва экспорт жараёнларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида томонлар ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР