Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон Душанбеда фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий форумда иштирок этди

Ўзбекистон Душанбеда фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий форумда иштирок этди

Ўзбекистон Душанбеда фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий форумда иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Ботир Кудратходжаев Марказий Осиё мамлакатларининг фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги минтақавий форумида иштирок этди.

Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган ушбу юқори даражадаги форум давомида ахборот алмашиш механизмлари, трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келганда оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда иқлим ва экологик таҳдидлар кучаяётган шароитда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларни муҳокама қилинди.

Ушбу тадбир доирасида Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Ботир Кудратходжаевнинг БМТнинг табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича бошқармаси Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси раҳбари ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Яримой жамиятлари халқаро федерациясининг Марказий Осиё бўйича мамлакатлар кластери делегацияси раҳбари билан икки томонлама учрашувлари ўтказилиб, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси раиси билан бўлиб ўтган, икки томонлама учрашувда 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги қўшма режалар имзоланди.

Албатта бу Марказий Осиё давлатларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг асосий омилларидан ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг