Валюта курслари 12/03/2026
$1 – 12135.76
UZS – -0.18%
€1 – 14067.77
UZS – -0.7%
₽1 – 153.40
UZS – -0.38%
Қидириш
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат назорати тизими муҳокама қилинди

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат назорати тизими муҳокама қилинди

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат назорати тизими муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария бўйича ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат назоратининг барча функцияларини — фитосанитар, карантин, санитария-эпидемиология, гигиена ва ветеринария назорати тизимларини ягона Қўмита таркибида бирлаштириш режалаштирилмоқда.

Бу эса тадбиркорлар учун катта қулайлик яратади. Яъни бир маҳсулотни турли идораларда қайта-қайта текширтириш ўрнига, ягона мурожаат орқали бозорга чиқариш учун рухсат олиш имконияти пайдо бўлади.

Шу билан бирга, янги тизим истеъмолчилар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш, шу орқали сифатсиз ва хавфли маҳсулотлардан самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Йиғилиш давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар Фармон лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида умумлаштирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг