Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 29/04/2025 Ўзбекистонда уй-жойни улушли қуриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистонда уй-жойни улушли қуриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 апрель куни Иқтисодий ва молия вазирлиги, Марказий банк, Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, шунингдек, Қурилувчилар ва девелоперлар ассосацияси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда улушли қурилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу ҳужжат 2025 йил 27 январдаги Президент фармони (№PF-11) ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини қуришга маблағларини жалб қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган.

Қонун лойиҳаси 14 та боб ва 46 та моддадан иборат бўлиб, улушли қурилишда иштирок этиш тартибини, давлат органларининг ваколатларини, қурилувчилар, улушли қурилиш иштирокчилари ва тижорат банкларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, шунингдек, эскроу-ҳисоблар билан ишлаш тартибини тартибга солади.

Муҳокама давомида девелоперлар амалиётда учраётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Таъкидланишича, бу таклифлар қонунни такомиллаштириш жараёнида инобатга олинади. Томонлар уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш ва улушли қурилишни самарали тартибга солиш учун давлат тузилмалари ва хусусий сектор ўртасида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг