Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистонда трансформаторлар, кабеллар ва яримўтказгичлар импортига бож тўловларини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистонда трансформаторлар, кабеллар ва яримўтказгичлар импортига бож тўловларини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистонда трансформаторлар, кабеллар ва яримўтказгичлар импортига бож тўловларини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда трансформаторлар, кабеллар ва яримўтказгичлар импортига божхона тўловларини ошириш таклифи кўриб чиқилмоқда — бу чоралар маҳаллий электротехника саноатини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ривожига оид комплекс чора-тадбирларни маъқуллади. Ушбу ҳужжатда, жумладан, корхоналарга мис харид қилиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг маълум қисмини қоплаш белгиланган.

Давлат раҳбари фармонига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев раҳбарлигидаги Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро комиссияга 10 кун ичида мис сим ва бошқа мис маҳсулотларининг яримтайёр шаклда экспорти ҳамда ТИФ ТН кодлари 8504 (электр трансформаторлари), 8541 (яримўтказгич қурилмалари) ва 8544 (изоляцияланган сим ва кабеллар) бўйича классификация қилинадиган товарлар импорти ҳолатини батафсил таҳлил қилиш вазифаси юклатилди.

Зарур ҳолларда комиссия божхона божлари ставкаларини вақтинча ўзгартириш бўйича таклифлар киритади. Шу билан бирга, бундай ўзгаришлар божхона ҳудудида қайта ишланган товарларга тааллуқли бўлмайди.

Мазкур топшириқни бажариш муддати октябрь ойи охиригача белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг