Ўзбекистонда 10 йилда олий таълим муассасалари сони 3,2 баробарга ошиб, 222 тага етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига (филиалларини ҳам ҳисобга олган ҳолда) Ўзбекистонда 222 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.
Бу кўрсаткич 2015/2016 ўқув йили билан таққослаганда сезиларли ўсишни кўрсатмоқда — ўшанда олий ўқув юртлари сони бор-йўғи 69 тани ташкил этган.
Шу тариқа, сўнгги ўн йил ичида олий таълим муассасалари сони 153 тага кўпайди ва 3,2 баробарга ошди.
Йиллар кесимидаги ўсиш динамикаси қуйидагича 2015/2016 — 69 та, 2016/2017 — 70 та, 2017/2018 — 72 та, 2018/2019 — 98 та, 2019/2020 — 119 та, 2020/2021 — 127 та, 2021/2022 — 154 та, 2022/2023 — 191 та, 2023/2024 — 219 та, 2024/2025 — 222 та.