Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Уммон космосда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzcosmos ахборот агентлиги хабар беришича, Ўзбекистон ва Уммон космосда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Uzcosmos вакиллари Уммон Султонлиги Транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги, OmanLens ва Mars Development and Investments компанияларида учрашувлар ўтказишди.
Унда инвестицион лойиҳалардаги иштирок, кичик сунъий йўлдошлар, лабораториялар, ер усти станциялари, ерни масофадан зондлаш ва таълим дастурлари йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама этилди.