Ўзбекистон ва Смитсон институти маданият ва археология соҳасида қўшма лойиҳаларни бошлайди
Ўзбекистон ва Смитсон институти маданият ва археология соҳасида қўшма лойиҳаларни бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерованинг Smithsonian Institution котиби Лонни Г. Банч III билан учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Смитсон институти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда институционал мулоқотни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон маданий меросига бағишланган қўшма кўргазма ташаббусларини амалга ошириш, замонавий санъат соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш, илмий дастурлар ва тадқиқотларни кенгайтириш, жумладан музей коллекциялари билан ишлаш ва археология йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликка келишиб олдилар.
Шунингдек, академик ва профессионал алмашинувни йўлга қўйиш, ёшларни жалб этишга қаратилган таълим дастурларини амалга ошириш масалалари юзасидан келишувга эришилди.