Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 18/06/2025 Ўзбекистон ва Эрон муҳим йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Эрон муҳим йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Минтақавий муаммолар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг