Валюта курслари 23/09/2025
$1 – 12257.13
UZS – -0.75%
€1 – 14434.00
UZS – -0.62%
₽1 – 146.69
UZS – -0.99%
Қидириш
Ўзбекистон ва DataVolt IT Parkда «яшил» дата-марказ қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва DataVolt IT Parkда «яшил» дата-марказ қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва DataVolt IT Parkда «яшил» дата-марказ қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ДатаВолт компанияси Катта Вице Президенти-Ривожлантириш бўйича директори ўринбосари Анил Вижаячандран билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда DataVolt компания томонидан IT Park Uzbekistan ҳудудида амалга оширилаётган «яшил» маълумотлар маркази лойиҳасининг жорий ҳолати ҳамда лойиҳанинг кейинги босқичлари бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашувда қонунчилик ва халқаро стандартлар билан уйғунликни таъминлаш, соҳага хорижий тажриба ва инвесторларни жалб этиш йўналишлари муҳокама қилинди. Бу эса мамлакатда рақамли иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда “яшил энергия” сертификатлари (I-REC) бўйича амалиётни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида барқарор энергия таъминотини йўлга қўйиш ва янги механизмларни жорий этиш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Учрашув якунида, DataVolt компанияси вакиллари жорий йил 23 сентябрь куни ICT Week Uzbekistan 2025 доирасида фаол қатнашиши ҳамда «яшил» маълумотлар марказлари мавзусида алоҳида панель сессия ташкил этишини маълум қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг