Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Иқтисод 11/07/2025 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва JETRO бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янги рақамли хизматларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва JETRO бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янги рақамли хизматларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Японияга амалга оширилган ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегацияси Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Мазкур ташриф Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

JETRO (Japan External Trade Organization) — Япония ҳукуматига тегишли ташкилот бўлиб, Япония ва бошқа давлатлар ўртасида савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришга ёрдам беради. У бизнес ҳамкорлик, инвестиция, экспорт-импорт ва бозор таҳлиллари бўйича хизмат кўрсатади. Тошкентдаги офис орқали Ўзбекистондаги тадбиркорлар Япония билан ҳамкорлик ўрнатиш имконига эга.

Учрашувда JETRO томонидан тадбиркорларга тақдим этилаётган хизматлар ва янги электрон платформа “е-Venue” ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Япония билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда Савдо-саноат палатаси ва ҳудудий бизнес-инкубаторларининг роли муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва JETRO ўртасида имзоланган англашув меморандуми асосида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади ҳамда қўшма ташаббусларни янада фаоллаштириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, 2025 йил сентябрь ойида Фарғона водийсида ўтказилиши режалаштирилган “START-UP тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш: Минтақавий ҳамкорлик” халқаро конференцияси доирасида Япония, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари иштирокида тақдимот ва B2B учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг