Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 20/05/2025 Ўзбекистон Президентининг Венгрияга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон Президентининг Венгрияга расмий ташрифи бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди.

Самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 20 май куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон Президенти 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг