Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти парламентдаги Дўстлик лигаси аъзоларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти парламентдаги Дўстлик лигаси аъзоларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти парламентдаги Дўстлик лигаси аъзоларини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси вице-президенти, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ва шу билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди.

Лига аъзолари ҳам қатнашган Ўзбекистон – Япония стратегик ҳамкорлик муносабатларини, жумладан, парламентлараро йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Дўстлик лигаси, айниқса, унинг раиси Таро Асо Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юксак баҳоланди.

Парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни илгари суришда парламентлардаги дўстлик гуруҳларининг ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида 2026 йилда навбатдаги Парламентлараро форумни Ўзбекистонда ташкил этишга келишиб олинди.

Ўзбекистон билан дўстлик лигаси 2002 йилда ташкил этилган ва ҳозирги пайтда унинг аъзолари сони 40 нафардан ошган. Улар орасида Япониянинг таниқли сиёсат арбоблари, нуфузли депутат ва дипломатлари бор.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг