Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Наманган вилояти ҳокими «Asror Textile» тикиш корхонасига ташриф буюриб, иш ўринларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразоқов “Янги Аср” маҳалласида жойлашган “Асрор техтиле” тикув корхонаси фаолияти билан танишди.
Корхона бугунги кунда 1 000 кишининг бандлигини таъминлаган ва асосан эркаклар учун костюм-шим ишлаб чиқаради.
Маҳсулотлар МДҲ давлатлари ҳамда Европанинг бир қатор мамлакатларига етказиб берилмоқда. Корхона 2025 йил давомида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт қилди.
Вилоят ҳокими ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, тадбиркор билан мулоқотда сифат назорати ва янги иш ўрни яратиш имкониятларини муҳокама қилди.