Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 29/03/2025 Музаффарджон Мамасидиков Ўзбекистон ФВВ Академияси раҳбари лавозимига тайинланди

Музаффарджон Мамасидиков Ўзбекистон ФВВ Академияси раҳбари лавозимига тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан полковник Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар полковник Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган генерал-майор Ҳайдаров Равшан Ҳайдарович нафақага чиқиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг