Мирзиёев: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эркин савдо-саноат зонаси ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эркин савдо-саноат зонаси ташкил этилади, бу эса Андижон вилояти ривожига хизмат қилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига бағишланган йиғилишда таъкидлади.
Давлат раҳбари Қўрғонтепа ёки Хўжаобод туманларида, шунингдек, Афғонистон билан чегара ҳудудида эркин савдо ва саноат зоналарини ташкил этиш муҳимлигини қайд этди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда энг мақбул жойни аниқлаш ва бош режа ишлаб чиқишни бошлаш топширилди.
Йиғилишда Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида юзага келаётган тирбандликлар муаммоси ҳам кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев қисқа фурсат ичида бу муаммонинг сабабларини аниқлаб, аниқ таклифлар ишлаб чиқишни вазифа қилиб қўйди.
Президент Андижон вилоятидан Қирғизистонга экспорт ҳажми йилига 200 миллион долларга етишаётганини таъкидлаб, бу борада икки давлат ўртасида савдо ва саноат кооперациясини ривожлантирадиган махсус зона ташкил этиш зарурлигини алоҳида қайд этди.
#Шавкат Мирзиёев