Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Финляндия Президенти Стубб расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Финляндия Президенти Стубб расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Финляндия Президенти Стубб расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб 2025 йил 30–31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Финляндия Президенти Девони хабар берди.

Президент Стубб 31 октябрь, жума куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.

Музокаралар чоғида Финляндия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, геосиёсий вазият ва унинг Европа ҳамда Марказий Осиё учун минтақавий оқибатлари, Россиянинг Украинага қарши ноқонуний уруши, шунингдек, кўп томонлама тизимни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Президент Стубб бизнес-семинарда иштирок этади, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза ўқийди ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги мутахассислар билан учрашади.

Президент Стубб делегацияси таркибига парламент аъзоси, Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи раиси Вилле Скиннари ҳамда Финляндия савдо ва саноат соҳаси вакиллари киради.

Аввалроқ, Финляндиянинг собиқ президенти Маунo Койвисто 1992 йилда Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг