Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
АҚШ билан савдо-иқтисодий шериклик бўйича қатор битимлар имзоланди

АҚШ билан савдо-иқтисодий шериклик бўйича қатор битимлар имзоланди

АҚШ билан савдо-иқтисодий шериклик бўйича қатор битимлар имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбати якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ савдо вазири Ховард Латник иштирокида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлди.

Хусусан, қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

– Геология вазирлиги ва “Denali Exploration group” компанияси ўртасида нодир ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда “Re Element Technologies” компанияси ўртасида нодир металлар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Flowserve” компанияси ўртасида насос станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Valmont Industries Inc” компанияси ўртасида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида битим;

– Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Palo Alto Networks” компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим;

– “Uzairways” ва “Boeing” компаниялари ўртасида самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома;

– “Datacrop” ва “Luis Dreyfus Company” компаниялари ўртасида соя дуккаклари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома;

– “Ўзсаноатэкспорт” ва “Cargill” компанияси ўртасида пахта етказиб бериш бўйича шартнома.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг