Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Афғонистонда зилзила: ҳалок бўлганлар сони 2 205 нафарга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистондаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 205 нафарга етди, яна 3 640 киши яраланган. Бу ҳақда ТАСС «Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Ҳамдулло Фитратга таяниб хабар берди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, мутахассислар қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрга ўтар кечаси магнитудаси 6 бўлган зилзила қайд этилган эди. Ундан кейин магнитудаси 5,2 ва 4,7 бўлган икки марта кучли силкинш ҳам рўй берди.