Zamin Education лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда Миллий инклюзив IT лагери бўлиб ўтди
Zamin Education лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда Миллий инклюзив IT лагери бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Zamin Education лойиҳаси доирасида Миллий инклюзив IT лагери гибрид форматда бўлиб ўтди.
Беш кун давомида республика ҳудудларидан келган 150 нафар мактаб ўқувчилари ва талабалар сунъий интеллектдан фойдаланиш, веб-сайт яратиш, 3D-моделлаштириш, робототехника ва бошқа замонавий рақамли технологиялар соҳасида амалиёт билимлари олдилар.
Қўшимча имконият сифатида техник тайёргарлик даражасини ошириш учун онлайн форматда ўтказилган семинар ва мастер-классларга 3 000 дан ортиқ ўқувчи ҳам қўшилди.
Лагер давомида олинган билим ва амалиёт кўникмалари иштирокчилар учун мустаҳкам касбий асос бўлиб хизмат қилади, уларнинг ўзини рўёбга чиқариш имкониятларини кенгайтиради ҳамда ахборот технологиялари соҳасида муваффақиятли карьера учун янги перспективаларни очади.