YUNESKO-ICHEI билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 сентябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази ҳамда Хитой Халқ Республикасидаги YUNESKO-ICHEI олий таълим инновациялари маркази раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда олий таълим дастурларини такомиллаштириш, рақамли трансформация жараёнлари, сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази ва Хитой Халқ Республикасидаги YUNESKO-ICHEI олий таълим инновациялари маркази ўртасида халқаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.