Валюта курслари 30/12/2025
$1 – 12025.33
UZS – -0.27%
€1 – 14162.23
UZS – -0.21%
₽1 – 155.25
UZS – 0.06%
Қидириш
Йўловчиларни темир йўл транспортида ташиш улуши оширилади

Йўловчиларни темир йўл транспортида ташиш улуши оширилади

Йўловчиларни темир йўл транспортида ташиш улуши оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг асосий мақсади 2030 йилгача темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йиллик йўловчи ташиш кўрсаткичини 10,5 млн нафардан 23,5 млн нафарга, электропоездлар қатнови ташкил этилган йўналишлар сонини 40 тадан 53 тага етказиш этиб белгиланди.

Қарорга кўра, қуйидагилар темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш бўйича Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг устувор вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

узунлиги 465 км бўлган ва электрлаштириш ишлари якунланган “Бухоро–Хива” темир йўл линияси орқали 2026 йилдан бошлаб Тошкент–Урганч–Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатновини ташкил этиш;

узунлиги 196 км бўлган “Мискин–Нукус” темир йўлини электрлаштириш ишларини 2026 йил якунига қадар тугатиб, ушбу йўналишларда юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатновини ташкил этиш;

Ангрен-Поп ҳамда Тошгузар–Бойсун–Қумқўрғон темир йўл участкаларини модернизация қилган ҳолда 2030 йилгача Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларига тезюрар электропоездлар қатновларини йўлга қўйиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг