Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
Ёшлар парламенти аъзолари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан учрашув ўтказди

Ёшлар парламенти аъзолари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан учрашув ўтказди

Ёшлар парламенти аъзолари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Антти Карттунен билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова иштирокчиларга мазкур тузилманинг асосий вазифалари, мақсадлари ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолият йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида, Антти Карттунен ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишлари, жумладан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, таълим ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳаларидаги лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этди.

Томонлар учрашув доирасида медиа саводхонликни ошириш, таълим тизимида инновацион ёндашувларни татбиқ этиш ҳамда ёшлар орасида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.

Учрашув якунида ёшлар сиёсатидаги ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда ҳамкорликда лойиҳалар ташкил этишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР