Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади
Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди.
Маъмурий огоҳлантириш ҳукуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдир.
Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланади.
Маъмурий огоҳлантириш Кодекс 125-моддасининг 1- ва 2- қисмларида, 128 (прим 1), 128 (прим 2), 128 (прим 6), 135 (прим 1)-моддалари ҳамда 138-моддаси 1- ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нсбатан қўлланади.
Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.