Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2025 “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади

“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;

педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн сўм) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг