Валюта курслари 23/10/2025
$1 – 12101.29
UZS – 0.75%
€1 – 14031.45
UZS – 0.53%
₽1 – 148.01
UZS – -0.05%
Қидириш
Европа Иттифоқи билан янги келишув Ўзбекистон учун иқтисодий шериклик архитектурасини шакллантиради

Европа Иттифоқи билан янги келишув Ўзбекистон учун иқтисодий шериклик архитектурасини шакллантиради

Европа Иттифоқи билан янги келишув Ўзбекистон учун иқтисодий шериклик архитектурасини шакллантиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. Ҳужжат нафақат сиёсий мулоқотни институционал даражага кўтармоқда, балки иқтисодий прагматизм ва амалий манфаатлар асосида ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдеворини яратади.

Битим 1996 йилдаги ҳужжатни алмаштириб, икки томонлама муносабатларни замонавий глобал иқтисодиёт талабларига мос равишда қайта шакллантирмоқда. Эркин бозор тамойиллари, техник тўсиқларни камайтириш, божхона жараёнларини соддалаштириш ва хизматлар савдосини эркинлаштириш - мазкур ҳужжатнинг асосий иқтисодий устувор йўналишларидир.

Ўзбекистон учун Битим Европа бозорларига экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимларини жорий этиш ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар оқимини тезлаштириш имкониятини яратади. Шу билан бирга, у GSP+ имтиёзларидан кенг фойдаланиш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади.

Иқтисодий ҳамкорлик билан бир қаторда, ҳужжат инсон ҳуқуқлари, суд мустақиллиги, гендер тенглиги ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш соҳаларини ҳам қамраб олади. Бундай ёндашув мамлакат ислоҳотларининг барқарорлиги ва халқаро ишончини мустаҳкамлайди.

Битим Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларида янги босқични очди - геосиёсий эмас, иқтисодий прагматизм ва амалий манфаатлар устувор бўлган шериклик модели.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг