Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Иқтисод 18/06/2025 “Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

“Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (371-сон, 18.06.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат харидларини амалга оширишда "яшил" давлат харидлари тизими жорий этилади ҳамда "яшил" давлат харидлари улуши 2030 йилгача босқичма-босқич 30 фоизга етказилади.

2026 йил 1 январдан давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартибда киритилади.

Бунда:

экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;

иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан четлатиш учун асос бўлмайди.

Бундан ташқари, давлат буюртмачиларининг 2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда “яшил” давлат харидлари улушини камида 15 фоизга етказиши, ушбу кўрсаткични ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг