Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Хуррам Тешабаев Terra GeoCube раҳбари билан IТ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев Қозоғистоннинг “Terra GeoCube” компанияси бошқарув раиси Кримбек Кушербаев билан учрашди.
Музокаралар чоғида томонлар IТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, қўшма рақамли ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида мулоқотни давом эттириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.