Хива National Geographic нашри томонидан 2026 йилнинг саёҳат учун энг яхши йўналишлари рўйхатига киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — National Geographic журнали муҳаррирлари, фотографлари ва изланувчилари томонидан танлаб олинган 2026 йилнинг энг яхши саёҳат йўналишларининг рўйхатини эълон қилди.
Хива очиқ осмон остидаги шаҳар музейида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Ичан-Қалъада кун бўйи сайр қилишингиз мумкин. Бу ерда геометрик нақшли кошинлар билан қопланган ёдгорликлар, ёғоч устунли масжид ва ҳашаматли саройлар пухта таъмирланган бўлиб, уларни томоша қилиш имконияти мавжуд.
Шаҳар туристик имкониятларини жадал кенгайтирмоқда. Аквапарк ва амфитеатрга эга янги "Arda Xiva" янги туризм маскани Хивани тарих ва ҳордиқ чиқаришни уйғунлаштирган ҳолда оилавий дам олиш учун ҳам жозибадор қилмоқда.
Бундан ташқари, Хива бой маданий ҳаётни тақдим этади. Йил давомида бу ерда турли хил ёрқин тадбирлар ўтказилади: Халқаро лазги рақс фестивали, шоир, Паҳлавон Маҳмуд номидаги полвонлар беллашуви, шунингдек, уч кунлик Қовун сайли фестивали. Буларнинг барчаси Хивани нафақат гўзал, балки 2026 йилда ташриф буюришга арзийдиган жонли манзилга айлантиради.