Хитойлик инвестор Қўштепада янги лойиҳани амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Shouguang Honghao Feed Co,.Ltd” компанияси раҳбари Фу Жианшуани қабул қилди.
Мулоқотда инвесторлар томонидан Қўштепа туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳа ҳақида сўз юритилди.
Компания раҳбари Фу Жианшуа ҳар хил турдаги гул туваклар ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда логистика маркази қуриш бўйича лойиҳа таклифини вилоят ҳокимига тақдим этди.
Лойиҳа учун 5 млн доллар инвесторнинг сармояси йўналтирилади, 70 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими лойиҳани қўллаб-қувватлаб, махсус саноат зонасида бунинг учун барча имкониятлар борлигини билдирди.
Инвесторлар учун қулай шароит яратиш ва лойиҳани бошлашда кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.