Валюта курслари 16/01/2026
$1 – 11969.66
UZS – -0.27%
€1 – 13927.90
UZS – -0.4%
₽1 – 152.56
UZS – -0.2%
Қидириш
Хитой билан салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Хитой билан салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Хитой билан салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

– “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;

– Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;

– Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувлар ҳам имзоланди:

– Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;

– техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;

– мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида;

– космик фанлар, технологиялар ва космик фаолият натижаларидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида;

– рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;

– рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;

– Самарқанд вилояти ва Тяньцзинь шаҳри ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида;

– Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР